Коди ДП68

Аёллар учун онкологик (биокимёвий)

Бажариш муддати1–7 дн
Уйга чиқишмумкин

Тавсиф

Ҳар қандай хавфли ўсмани симптомлар пайдо бўлишидан анча олдин, ўз вақтида аниқлаш яхшироқ. Бу ҳолда даволаш муваффақиятлироқ, хавфсиз, камроқ шикастлайдиган, унчалик узоқ эмас ва анча кам харажатли бўлади. Саратоннинг кўплаб турини эрта босқичда даволаш мумкин, авж олган саратон эса дунёнинг энг яхши онкомарказларида ҳам даволанмайди.

Эрта босқичда саратон симптом келтириб чиқармайди. Уни аниқлаш учун лаборатория таҳлиллари ва асбобий текширувлар ўтказишга тўғри келади. «Горлаб» лаборатория пунктида аёллар учун онкомаркерларга комплекс таҳлил топшириш мумкин.

Бир ёки бир неча онкомаркер даражаси кўтарилган ҳолда шифокор аёлни кейинги текширувга юборади, у хавфли ўсмани ўз вақтида топишга ёки саратон борлигини бутунлай истисно қилишга ёрдам беради.

CA 19-9 — ошқозон-ичак йўли аъзоларининг хавфли янги ҳосилалари онкомаркери. Кўпинча меъда ва меъда ости бези саратонида кўтарилади.

CA 15-3 — сут безининг хавфли янги ҳосилаларида кўтарилади. Унинг даражаси метастазлари бор бемор аёлларнинг кўпчилигида ортади, баъзан эса саратоннинг эрта босқичида ҳам кўтарилади.

CA 125 — тухумдонларнинг хавфли ўсмалари маркери.

CA 72-4 — меъда саратони онкомаркери.

РЭА — кўплаб онкопатологиялар онкомаркери, шу жумладан тухумдон саратони, сут бези саратони, ҳазм тизими аъзолари ўсмалари.

SCC (Ясси ҳужайрали саратон антигени) – бачадон бўйни саратонида, шунингдек бошқа ясси ҳужайрали карсиномаларда: бош ва бўйин, анус, қизилўнгач ўсмаларида ошади.

Таҳлилга тайёргарлик

Қон эрталаб оч қоринга, соат 7 дан 11 гача оралиғида топширилади. Охирги овқатланишдан қон олишгача камида 8 соат ўтиши керак. Сувни одатдаги тартибда ичиш мумкин. Қон топширишдан 24 соат олдин чекишдан воз кечинг, алкогол, чой, қаҳва, шарбатни истисно қилинг. Жисмоний зўриқиш (спорт, югуриш, зинапоядан тез кўтарилиш) ва ҳиссий ҳаяжонни истисно қилинг. Текширув арафасида, кечқурун, ёғли овқациз енгил кечки овқат қилинг. Қон топширишдан 15 дақиқа олдин дам олиб, ўтириб, тинчланиш тавсия этилади.

Қайта қўнғироқ

Иш вақтида қайта қўнғироқ қиламиз ва таҳлилларни танлашга ёрдам берамиз.