Коди ДП456

Сувда эрувчан витаминлар (B1, B5, B6, С)

Бажариш муддати1–7 дн
Уйга чиқишмумкин

Тавсиф

Қиш ва эрта баҳордан кейин кўп одамнинг организмида витаминлар етишмайди. Уларнинг танқислигини препаратлар ва биологик фаол қўшимчалар билан тўлдириш мумкин. Лекин витаминларни шунчаки, таваккалига қабул қилишнинг ҳожати йўқ — бирдан улар сизга керак эмасдир! Қон таҳлилини топшириб, организмда витаминлар етарлилигини текшириш мақсадга мувофиқ. «Сувда эрийдиган витаминлар» мажмуаси қуйидаги кўрсаткичларни ўз ичига олади:

Витаминлар танқислигининг оқибатлари анча жиддий. Шунинг учун гиповитаминозни бартараф этиб, соғлиқни сақлаш учун уларнинг етишмовчилигини ўз вақтида аниқлаш тўғри бўлади.

Сизда шунга ўхшаш симптомлар борми? Агар ҳа бўлса, В гуруҳи витаминларига таҳлил топшириб, соғлиқ ҳолати ёмонлашувига гиповитаминоз сабаб бўлмаганини аниқлаш лозим. Агар симптомлар бўлмаса ҳам, таҳлил ортиқчалик қилмайди, чунки қиш тугагандан кейин витаминлар етишмовчилиги — одатий ҳол. Таҳлил натижалари бўйича сизга витаминларни қўшимча қабул қилиш керакми ёки организмда улар етарлими, билиб оласиз.

B1 витамини. Танқислик кўпинча рациони асосан юқори тозаланган углеводлардан иборат бўлганларда ривожланади (оқ ун, шакар, сайқалланган гуруч ва ҳ.к.). Шунингдек қалқонсимон безнинг ошган функсиясида, ҳомиладорликда, лактацияда, жигар касалликларида, алкоголни тез-тез қабул қилганда ва узоқ диареяда юзага келади. Витамин танқислиги мушаклар атрофиясини, оёқ кафтларининг ачишишини, болдир мушакларидаги спазмларни, пулс тезлашувини, неврологик симптомларни келтириб чиқаради.

B5 витамини. Витамин етишмаганда терининг очиқ жойларида симметрик тошмалар пайдо бўлади, оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси ва тил яллиғланади, сурункали диарея ёки қабзият ривожланади, руҳий бузилишлар бўлиши мумкин.

B6 витамини. Овқатни жадал қайта ишлашда кўп бузилади. Шунингдек у алкоголни яхши кўрадиганлар организмида, ингичка ичак касалликларида, баъзи дориларни узоқ қабул қилганда — масалан, глюкокортикоидлар ёки антиепилептик воситаларни — етишмайди.

С витамини. Танқисликнинг асосий сабаби — мувозанациз овқатланиш. Аскорбин кислотаси етишмаганда одам ҳолсиз, жаҳлдор бўлади, мушаклар ва бўғимлар оғриши мумкин. Агар танқислик бир неча ой ичида бартараф этилмаса, милк шишиб, қонайди, тишлар тўкилади, яралар ёмон битади, кўзга, оёқ териси остига, бўғимларга қон қуйилиши мумкин.

Таҳлилга тайёргарлик

Қон эрталаб оч қоринга, соат 8 дан 11 гача оралиғида топширилади. Охирги овқатланишдан қон олишгача камида 8 соат ўтиши керак. Сувни одатдаги тартибда ичиш мумкин. Қон топширишдан 24 соат олдин чекишдан воз кечинг, алкогол, чой, қаҳва, шарбатни истисно қилинг. Жисмоний зўриқиш (спорт, югуриш, зинапоядан тез кўтарилиш) ва ҳиссий ҳаяжонни истисно қилинг. Текширув арафасида, кечқурун, ёғли овқациз енгил кечки овқат қилинг. Қон топширишдан 15 дақиқа олдин дам олиб, ўтириб, тинчланиш тавсия этилади.

Қайта қўнғироқ

Иш вақтида қайта қўнғироқ қиламиз ва таҳлилларни танлашга ёрдам берамиз.