Коди С112-Ц

Захм қўзғатувчисига антитаналар, умумий (anti-Treponema Pallidum — умумий) CITO

Бажариш муддатиуточняйте
Уйга чиқишмумкин

Тавсиф

Заҳм жинсий йўл билан юқадиган энг хавфли инфексиялардан бири ҳисобланади. Касаллик уч даврда кечади. Бирламчи захм учун жинсий аъзоларда яра ёки эрозия пайдо бўлиши хос, иккинчи даврда танада тошма пайдо бўлади, учинчи даврда мия ва юракни қўшган ҳолда исталган ички аъзолар зарарланиши мумкин. ИФА ёрдамида заҳм қўзғатувчисига антитаналар аниқланади. Таҳлил касалликни исталган даврда ташхислаш имконини беради. Энг юқори сезгирлик иккиламчи заҳм даврида кузатилади – у 100% га яқин. Беморларнинг кўпчилигида қондаги антитаналарни юқтиргандан кейин 2-3 ҳафтада, касаллик симптомлари пайдо бўлишидан олдиноқ аниқлаш мумкин. Захм ташхисини қўйиш учун камида иккита текширувнинг мусбат натижаси талаб қилинади, улардан бири саралаш тести, иккинчиси тасдиқловчи тест ҳисобланади. ИФА трепонемал лаборатория тести ҳисобланади, чунки у бузилган тўқималардан ажраладиган антигенларга эмас, касаллик қўзғатувчисига антитаналарни аниқлайди. Шунинг учун таҳлилдан сараловчи сифатида ҳам, тасдиқловчи сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Соғайганидан кейин антитаналар қонда кўп йиллар, баъзан бутун умр сақланади, шунинг учун ИФА даволанганликни тасдиқловчи лаборатория тести сифатида ишлатилмайди.

Кўрсатмалар: кимга ва қачон топшириш керак

заҳмнинг бирламчи ташхиси, тасдиқловчи ёки сараловчи лаборатория тести сифатида;
заҳмга олдинги икки таҳлил натижалари мос келмаган ҳолда қўшимча тасдиқловчи тест сифатида;
юқори хавф гуруҳидаги шахсларни текшириш.
захм;
ўтмишда ўтказилган инфексия.
заҳм инфексиясининг йўқлиги;
серонегатив давр, одатда инфексиялангандан кейин 2-3 ҳафтагача.

Қайта қўнғироқ

Иш вақтида қайта қўнғироқ қиламиз ва таҳлилларни танлашга ёрдам берамиз.