Коди ДП470

Қонни B гуруҳи витаминларига таҳлил қилиш (B1, B2, B3, B5, B6, B9, B12)

Бажариш муддати1–7 дн
Уйга чиқишмумкин

Тавсиф

В гуруҳи витаминлари нима учун керак? Улар унчалик муҳим эмасдек кўринади, чунки организмда улар етарли бўлса, соғлиқ билан ҳеч нарса бўлмайди.

Лекин витаминларнинг бутун аҳамиятини биз уларнинг тақчиллиги юзага келганда тушуна бошлаймиз. Бу моддаларнинг озгина етишмаслиги ҳам ёқимсиз симптомлар келтириб чиқаради, оғир гиповитаминоз эса оғир касалликларни провокация қилади.

Организмингизда В гуруҳи витаминлари етарлими, текширинг. Эҳтимол сиз илгари келиб чиқишини тушунмаган симптомларнинг изоҳини топасиз. Организмда В гуруҳи витаминлари етишмаганда қуйидагилар бўлади:

Сизда шунга ўхшаш симптомлар борми? Агар ҳа бўлса, В гуруҳи витаминларига таҳлил топшириб, соғлиқ ҳолати ёмонлашувига гиповитаминоз сабаб бўлмаганини аниқлаш лозим. Агар симптомлар бўлмаса ҳам, таҳлил ортиқчалик қилмайди, чунки қиш тугагандан кейин витаминлар етишмовчилиги — одатий ҳол. Таҳлил натижалари бўйича сизга витаминларни қўшимча қабул қилиш керакми ёки организмда улар етарлими, билиб оласиз.

B1 – чарчоқ, асабийлик, ёмон хотира, уйқусизлик, юракдаги оғриқ, иштаҳанинг ёмонлашуви ва қориндаги ноқулайлик.

B2 – оғиз бурчакларидаги «ёриқлар», лаблардаги қизариш ва ёриқлар, терининг пўст ташлаши, кўзларнинг қизариши.

B3 – қуёш нури таъсирида терининг қизариши, оғиз шиллиқ қаватининг яллиғланиши, тилнинг шишиши, кучли сўлак ажралиши, ҳалқум ва қизилўнгачдаги ачишиш.

B5 – тирноқларнинг мўртлиги, сочнинг оқариши, ёғли тери, тез чарчаш, эътиборсизлик, уйқусизлик, бош айланиши.

B6 – оғиздаги яллиғланиш, теридаги тошма, юрак аритмиялари.

B9 – танқислик камқонлик келтириб чиқаради ва ҳомилада нуқсонлар ривожланиши хавфи туфайли ҳомиладор аёллар учун хавфли;

B12 – танқисликда камқонлик ривожланади, жигар ва талоқ катталашиши мумкин, мушак спазмлари пайдо бўлади ва асаблар сезувчанлиги ёмонлашади.

Таҳлилга тайёргарлик

Қон эрталаб оч қоринга, соат 7 дан 11 гача оралиғида топширилади. Охирги овқатланишдан қон олишгача камида 8 соат ўтиши керак. Сувни одатдаги тартибда ичиш мумкин. Қон топширишдан 24 соат олдин чекишдан воз кечинг, алкогол, чой, қаҳва, шарбатни истисно қилинг. Жисмоний зўриқиш (спорт, югуриш, зинапоядан тез кўтарилиш) ва ҳиссий ҳаяжонни истисно қилинг. Текширув арафасида, кечқурун, ёғли овқациз енгил кечки овқат қилинг. Қон топширишдан 15 дақиқа олдин дам олиб, ўтириб, тинчланиш тавсия этилади.

Қайта қўнғироқ

Иш вақтида қайта қўнғироқ қиламиз ва таҳлилларни танлашга ёрдам берамиз.