Умумий холестерин (CITO)
Тавсиф
Холестерин юрак-қон томир хавфини баҳолаш учун ишлатиладиган маркерлардан бири ҳисобланади. Бу модда липофил спирт ҳисобланади. У ҳужайра мембраналари таркибига киради ва гормонлар ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Аммо қондаги холестериннинг юқори миқдори атеросклероз ривожланиши, тез авж олиши ва юрак-қон томир ҳодисалари эҳтимолининг ортиши билан боғлиқ. Холестериннинг катта қисми жигарда ишлаб чиқарилади. Унинг оз миқдори организмга ҳайвон маҳсулотлари билан ҳам тушади. Қонда холестерин консентрацияси ёш билан ошади. Унга овқатланиш афзалликлари, дори воситалари, жисмоний фаоллик даражаси, одамнинг тана вазни таъсир қилади.
Қондаги юқори холестерин ҳеч қандай симптом келтириб чиқармайди. Атеросклероз кўринишлари томирларда тромблар пайдо бўлгунича ёки атеросклероз пилакчалари артерия бўшлиғини учдан икки қисмидан кўпроқ ёпгунича юзага келмайди. Аммо бундан йиллар, ҳатто ўнлаб йиллар олдин атеросклероз нинг асосий хавф омилини аниқлаш мумкин: қондаги юқори холестеринни. Буни қилиш жуда осон: холестеринга таҳлил топшириш етарли.
Агар у ошган бўлиб чиқса, одам холестерин даражасини пасайтириш бўйича ўз вақтида чора кўра олади. Бироз ошганда овқатланиш режимини ўзгартириш ва жисмоний фаолликни ошириш етарли. Холестеринни пасайтиришга тана вазнини нормаллаштириш ҳам ёрдам беради. Агар холестерин даражаси кучли ошса ва беморда атеросклероз бошқа хавф омиллари аниқланса, шифокор унга жигарда холестерин ишлаб чиқарилишини бостирувчи ёки унинг ҳазм йўлида сўрилишини бузувчи дориларни тайинлайди.
Таҳлилга тайёргарлик
Қон эрталаб оч қоринга, соат 7 дан 11 гача оралиғида топширилади. Охирги овқатланишдан қон олишгача камида 8 соат ўтиши керак. Сувни одатдаги тартибда ичиш мумкин. Қон топширишдан 24 соат олдин чекишдан воз кечинг, алкогол, чой, қаҳва, шарбатни истисно қилинг. Жисмоний зўриқиш (спорт, югуриш, зинапоядан тез кўтарилиш) ва ҳиссий ҳаяжонни истисно қилинг. Текширув арафасида, кечқурун, ёғли овқациз енгил кечки овқат қилинг. Қон топширишдан 15 дақиқа олдин дам олиб, ўтириб, тинчланиш тавсия этилади.