Юрак-қон томир тизими
Тавсиф
Одатда юрак-қон томир касалликлари хавфини аниқлаш учун умумий холестеринга, ЛПНП, ЛПВП ва триглицеридларга таҳлил топширади. Лекин сўнгги йилларда бошқа маркерлар ҳам пайдо бўлди, уларни аниқлаш кардиоваскуляр патологиялар хавфини аниқроқ табақалаштириш имконини беради. Улар SCORE шкаласи бўйича ўртача хавфи бор одамларда аниқланади.
Калий
С-реактив оқсил (ултрасезгир)
Креатинкиназа-МВ
Протромбин мажмуаси
Триглицеридлар
Фибриноген
Умумий холестерин
ЛПВП холестерини
ЛПНП холестерини
ЛПОНП холестерини
Таҳлилга тайёргарлик
Қон эрталаб оч қоринга, соат 7 дан 11 гача оралиғида топширилади. Охирги овқатланишдан қон олишгача камида 8 соат ўтиши керак. Сувни одатдаги тартибда ичиш мумкин. Қон топширишдан 24 соат олдин чекишдан воз кечинг, алкогол, чой, қаҳва, шарбатни истисно қилинг. Жисмоний зўриқиш (спорт, югуриш, зинапоядан тез кўтарилиш) ва ҳиссий ҳаяжонни истисно қилинг. Текширув арафасида, кечқурун, ёғли овқациз енгил кечки овқат қилинг. Қон топширишдан 15 дақиқа олдин дам олиб, ўтириб, тинчланиш тавсия этилади.